Марказий Европада кучли сув тошқини: 15 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Австрия, Польша, Чехия ва Руминияда сув тошқини оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган. Энг кўп қурбонлар Руминияда, у ерда олти киши ҳалок бўлган. Литовел, Прагадан 230 км узоқликда, тахминан 70% сув остида қолди. Праганинг қоқ марказида тошқинга қарши иншоотлар ўрнатилди.