Самарқандда икки нафар солиқ ходими порахўрлик билан қўлга олинди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида икки нафар солиқ ходими тадбиркордан солиқ қарзини камайтириш эвазига минг доллар талаб қилган.

Самарқанд вилояти Давлат солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманидаги тадбиркорга ҳисобланган солиқларни камайтиришда ёрдам беришни таклиф қилди. Бунинг эвазига солиқчи 1000 доллар пора талаб қилган.

Бу фитнага солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шуъбаси бошлиғи ҳам қўшилиб, солиқ солинадиган базадан қарийб 300 миллион сўм қарздорликни бартараф этишга ёрдам берган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилояти солиқ инспекцияси ходими Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида тадбиркордан 500 доллар олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд судида иккала солиқчи ҳам Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан, 3 йил муддатга солиқ органларида лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.