Бу ҳақда 10 январь, чоршанба куни суд ҳужжатларига таяниб, NBC телеканали хабар берди.
Маҳбуснинг адвокатлари таъкидлашича, бу усул шафқатсиз ҳисобланади. Уларнинг сўзларига кўра, давлат органлари ўз мижозидан янги ижро усули учун «синов предмети» сифатида фойдаланмоқда.
Маҳбус Кеннет Смит 1988 йилда бир қизни ўлдиришда айбланган. У шериги билан биргаликда қотиллик учун 1 минг доллар олган. Жиноятчи 2010 йилда қатл этилган. Смитнинг ўзи ҳам ўлимга олиб келувчи инъекция йўли билан қатл қилишга уринилган, аммо у жараёндан қутилиб қолган.
Штат бош прокурорининг сўзларига кўра, қурбоннинг оиласи «адолатли суд бўлишини 35 йил кутган».
Алабамадан ташқари Оклахома ва Миссисипи штатларида ҳам азотли гипокция усулидан фойдаланган ҳолда қатл қилишга рухсат берилади. Усул тарафдорлари буни маҳкумлар учун оғриқсиз деб таъкидлашади, рақиблар эса бундай қатлни одамларга нисбатан шафқатсиз тажриба деб атамоқда. Ҳозирги вақтда азот эритмаси қийноққа сабаб бўлиши ҳақида ҳеч қандай илмий далил йўқ. Кўп йиллар давомида инсонни ўлдириш учун азотдан фойдаланишнинг мақбуллиги ҳақидаги мунозаралар давом этиб келади.
Соф азот ёрдамида қатл қилиш АҚШнинг учта штатида қонуний бўлиб, лекин ҳеч қачон қўлланилмаган. Алабама маъмурлари бу усулни фақат 2018 йилда ўлимга олиб келадиган инъекцияларда қўлланиладиган дориларнинг етишмаслиги туфайли жорий этишга мажбур бўлган.
АҚШда биринчи марта маҳбус соф азот билан қатл қилинади
25 январь куни АҚШнинг Алабама штати расмийлари $1 минг эвазига қизни ўлдирган маҳбусни қатл қилиш учун биринчи марта соф азотдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Қурбоннинг оиласи «адолатли суд бўлишини 35 йил кутган».