Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу Президентнинг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан амалга оширилди.
Шу пайтга қадар Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида, меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида, болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида бўлган.
Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди
2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди.