Kapital Sugʻurta компанияси вақтинча лицензиясиз қолди

O‘zbekiston

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Kapital Sugʻurtaʼни жаримага тортди. Суғурта компанияси қонунни бузган.

Kapital Sugʻurta акциядорлик жамияти молиявий ҳисоботи текширилгандан сўнг агентлик томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, унга 162 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Бундан ташқари, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарори билан 2024 йил 11 январдан бошлаб компания лицензияси 10 кун муддатга вақтинча бекор қилинган.

Kapital Sugʻurta АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади. Ўз навбатида илгари тузилган шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.