Ўзбекистонда болалар учун фастфуд ва энергетик ичимликлар рекламаси чекланиши мумкин

O‘zbekiston

Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳасига кўра, ўн йиллик якунига қадар ортиқча вазнга эга бўлган аҳоли улушини 50 фоизга, болалар ва ёшлар орасида 30 фоизга камайтириш мақсад қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиб, эълон қилди.

Дастурий ҳужжатда Ўзбекистон фуқаролари орасида семириш муаммосини камайтириш мақсад қилиб белгиланган. Ўн йиллик якунига қадар ортиқча вазнли аҳоли улушини 50 фоизга, болалар ва ёшлар ўртасида эса 30 фоизга камайтириш мақсад қилинган, дея таъкидлади вазирлик матбуот хизмати.

Бунга мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда соғлом овқатланишни тарғиб қилиш орқали эришиш кутилмоқда. Шу билан бирга, килограмм ортишига ёрдам берадиган одатларга қарши кураш чоралари кўрилади.

Шундай қилиб, таълим муассасаларида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар рўйхатини тузиш режалаштирилмоқда. Буларга шакар, туз, транс ёғлар, шунингдек, лаззат кучайтиргичлар ва бўёқлар кўп бўлган маҳсулотлар киради.

Стратегияда болалар учун зарарли озиқ-овқатлар, болалар овқатлари, энергетик ичимликлар, шунингдек, дори-дармонлар ва БАДлар рекламасига қўшимча талаблар жорий этиш назарда тутилган. Бундай реклама материаллари учун чекловларни кучайтириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, болаларнинг ёши, жисмоний ҳолати, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, уларнинг тўғри овқатланиши, жисмоний фаоллиги ва гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Буни жорий йил охиригача амалга ошириш режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.