Самарқандда 32 ёшли аёл ҳовлисида ўзини осиб қўйди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида яна бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. 6 январь куни 32 ёшли фуқаро уйидаги молхонада ўзини арқонга осиб, жонига қасд қилди.

Воқеа Нарпай тумани Чархин қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Взгляд.uzʼга хабар берди.

Қайд этилишича, аёлнинг ўлими юзасидан суриштирув ҳаракатлари давомида унинг оғзаки ёки ёзма ариза берган-бермагани текширилади. Бундан ташқари, у оилавий зўравонликка учраган ёки йўқлиги кўриб чиқилади.

Ҳолатни ўрганиш бўйича тегишли идораларга топшириқ берилган. Нарпай туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.