Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Маданият» маҳалласида яшовчи 32 ёшли аёл 2024 йил 1 январь куни руҳий ҳолатини бузилиши сабабли ўз жонига қасд қилди. Фуқаро С.П уй ҳовлисида ўзига газ конденсати сепиб, сўнг уни ёқиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Взгляд.uzʼга маълум қилди.
Экспертиза хулосасига кўра, фуқаро С.П.нинг ўлими танасининг 100 фоиз термик куйиши оқибатида юзага келган. Қайд этилишича, ўз жонига қасд қилиш жиноятини содир этиш аломатлари мавжудлиги инобатга олиниб, ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандда 32 ёшли аёл ўзига газ сепиб, тириклайин ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи аёл 1 январь куни газ конденсати билан ўзини ёқиб юборди. У куйиш оқибатида вафот этган.