Тошкентда Америка элчихонаси яқинидаги кўчалар икки кунга ёпилди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрида Бинкат ва Рихсилий кўчалари қисман ёпилди. Ҳудудда ёғингарчилик оқибатида сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақасдида дренаж тизимлари янгиланади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Шу ишлар доирасида пойтахтнинг Бинкат кўчаси тўлиқ, Рихсилий кўчаси 2024 йил 12 январь соат 10:00 дан 14 январь 21:00 гача қисман ёпилди.

Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.