Ушбу банкка Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензия тақдим этилди.
2023 йил май ойида регулятор Қозоғистон «Евроосиё банки»га Ўзбекистонда акциядорлик ташкилотини очишга дастлабки рухсатнома берганди. Шундан сўнг Марказий банкн раҳбаринг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев шўба корхонаси йил охиригача иш бошлашини айтган.
Ҳозир Ўзбекистонда 36 та банк фаолият юритмоқда. Бу банклардан ўтган йили фақат учта муассаса — Yangi bank (май ойида), Apex bank ва Hayot bank (март ойида) лицензия олган.
«Евроосиё банки» Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди
Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида «Евроосиё банки» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.