Маълум қилинишича, воқеа 13 январь куни соат тахминан 15:30 да «Бинокор темир-бетон сервис» корхонасида содир бўлган.
Бунга сабаб цемент тўлдирилган автомашина 80 тонналик цемент сақлаш резервуарига цемент тўкаётган вақтида резервуарда цемент тўлганини автомат тарзда хабар бериш маёқчаси техник носозликлар сабабли хабар қилмаган ва шу сабабли цемент пастга чанг бўлиб тушган.
Ҳодиса оқибатида корхона ишчиларидан бири цемент чанги остида қолиб кетган. Ишчининг ҳозирги ҳолати яхши ва унга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Тошкентда резервуардаги цемент остида қолиб кетган ишчи қутқариб қолинди
14 январь куни ижтимоий тармоқларда заводлардан бирида бахтсиз ҳодиса юз бергани акс этган видео тарқалди.