Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари, устозимиз Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган.
У 2017 йилдан ҳозиргача Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 1986-2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.
1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Шуҳрат» медали ва 2017 йилда «Дўстлик» ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда – қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги» медали билан тақдирланган.
Ислом Жасимов сўнгги манзилга 16 январь куни “Ислом ота" жомеъ масжидида пешин намози вақтида кузатилади.
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари вафот этди
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида оламдан ўтди. Уни сўнгги манзилга кузатиш 16 январь куни «Ислом ота» жомеъ масжидида бўлиб ўтади.