Айрим маълумотларга кўра, тадбиркорлар одамларга маълум миқдорда пул тўлаб, улар орқали товарларни божхона тўловларисиз олиб киришади, шу сабабли бу масала кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирги вақтда 2018 йилги қарорга асосан жисмоний шахслар томонидан товарларни божхона тўловларисиз олиб киришда қуйидаги чекланган стандартлар белгиланган:
- халқаро аэропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтишда — $2000 миқдорида;
- темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтишда — $1000 миқдорида;
- божхона чегарасини автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтишда — $300 миқдорида;
- жисмоний шахсларга халқаро почта жўнатмалари ва курьер орқали етказиб берилган товарлар учун календарь ойига $1000 миқдорида.