CОP14: Манул мушуги кўчиб юрувчи турларни сақлаш тўғрисидаги конвенцияга киритилади
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг манул мушугини кўчиб юрувчи турларни сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 2-иловасига киритиш таклифи маъқулланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг манул мушугини кўчиб юрувчи турларни сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 2-иловасига киритиш таклифи CОP14 қўмитаси томонидан маъқулланди.
Манул — Осиёда яшовчи мушуклар оиласига мансуб йиртқич. Ўзбекистонда ХХ аср ўрталаридан бошлаб манул мушугининг 10 тадан ортиғи учратилмаган. Бу ёввойи мушук дунёдаги энг момиқ мушук ҳисобланади, тез югуришга мослашмаган, лекин яхши ниқоблана олади.
Ўзбекистон Қизил китобига ва IUCN Қизил рўйхатига жуда кам учрайдиган ва кам ўрганилган тур сифатида киритилган.