Давлат раҳбари Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини беришни таклиф қилди.
Мазкур мактаб мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грантлар асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Янги ўқув ва турар-жой биноси, зарур инфратузилма объектлари барпо этилади, Шерали Жўраев бюсти ўрнатилади.
