Шавкат Мирзиёев Тошкентда ҳар ойда бир марта «Автомобилсиз кун» ўтказишни маъқуллади
Тошкент шаҳрида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларига жамоат транспортидан фойдаланишда шахсий намуна кўрсатиш топширилди. Автомобиль чиқинди газларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳар ойда «Автомобилсиз бир кун» давлат лойиҳаси амалга оширилади.
Давлат раҳбарининг қарори билан Тошкент шаҳрида автомобиллар чиқинди газларининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида ҳар ойда «Автомобилсиз бир кун» давлат лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.
Истисно жамоат транспорти, махсус ва шошилинч транспорт воситаларига берилади. Бу «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида назарда тутилган.
Бинолари Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбар ва бошқа ходимларига жамоат транспортида иш жойига етиб боришда ўзига хос намуна кўрсатиш топширилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги масъул этиб белгиланди.