Энергетика вазирлиги хабарига кўра, соат 12:15 да кучли ёмғир туфайли Хоразм вилоятида 6-10 кВ кучланишли 41 та 78 МВт қувватга эга электр узатиш линиялари узилиб қолган.
Оқибатда Ҳазорасп, Боғот, Хонқай, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманларидаги истеъмолчилар (12 минг 500 нафар), шунингдек, кичик саноат корхоналари электр таъминотидан қисман узилди.
Ҳозирда ноқулай об-ҳаво шароитига (кучли ёмғир ва шамол) қарамай, махсус гуруҳлар ушбу носозликни бартараф этмоқда.
