Қашқадарёда газ баллони портлаши оқибатида 40 га яқин одам жароҳатланди

O‘zbekiston

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Наврўз байрамини нишонлаш вақтида газ баллони портлаб кетди. Оқибатда 37 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Қашқадарё вилоятида Наврўз байрами тантаналари чоғида газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Взгляд.uzʼга маълум қилди.

Воқеа 18 март куни Кўкдала туманида содир бўлган. Газ плитасида балиқ қовурилаётганда 20 литрли баллон портлаб кетган.

Натижада 37 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, 7 нафар фуқаро стационар даволанишга жойлаштирилган. Яна 17 нафарига амбулатор текширув ва тиббий ёрдам кўрсатилди, 13 нафари эса тиббий кўрикдан ўтиб, уйига қайтди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 2-қисми (хизматдаги эҳтиётсизлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.