Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистонда BYDʼнинг монополлашуви эҳтимоли бўйича изоҳ берди

Янгиликлар

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси BYD русумли автомобилларни олиб киришга чекловлар билан боғлиқ муаммоларни ўрганади. Қўмита эркин бозорни қўллаб-қувватлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва барча шарт-шароитларни яратиш ҳамда истеъмолчига энг рақобатбардош нархларда етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда ўз таклифларини билдиришини маълум қилди.

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси BYD бренди остидаги электромобиллар ва гибрид автомобиллар импортини чеклаш ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Аввалроқ BYD ҳукуматдан «маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мослаштирилмаган» электромобиллар импортини чеклашни талаб қилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Қўмитанинг қайд этишича, қарорда амалдаги рақобат тўғрисидаги қонун ва Жаҳон савдо ташкилоти нормаларидан келиб чиққан ҳолда таклиф киритиш топширилган.
«Автомобиллар импортини тартибга солишга оид масалаларни ўрганиб, ўз таклифларимизни билдирамиз», — дейди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раҳбари ўринбосари Асадулла Қаюмов.

Асадулла Қаюмов 2023 йилда қўмитага автомобиллар савдоси билан боғлиқ 957 истеъмолчи мурожаати келиб тушганлигини, улардан 754 таси (78,7%) қаноатлантирилгани, 140 таси бўйича тушунтиришлар берилганини таъкидлади.

Мурожаатларнинг аксарияти транспорт воситаларини етказиб бериш муддатлари ва носоз транспорт воситалари билан боғлиқ. Шунингдек, 4 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, сифатсизлиги сабабли 60 та автомобиль алмаштирилди.
«Биз эркин бозорни қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг асосий вазифамиз истеъмолчиларга энг рақобатбардош нархларда ва энг мақбул сифатда етказиб бериш учун шароит яратишдир. Шу нуқтаи назардан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозорда мақбул нархларда ва мақбул сифатда автомобиль етказиб бериш бўйича мақбул рақобат муҳитини яратиш бўйича ҳукуматга ўз таклифларимизни тайёрлаймиз», — дея қўшимча қилди у.

Mavzuga oid materiallar