Хивада маст ҳолда эгизакларни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчиси қамалди
Хивада суд маст ҳолда уч болани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчисини 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. ЙТҲ оқибатида 2 эгизак ҳалок бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди маст ҳолда уч нафар болани уриб юборган шахсга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Cobalt русумли автомашинани маст ҳолда бошқарган эркак Хива–Янгиариқ йўлининг 32-километрида уч нафар вояга етмаган болани босиб кетган. Икки эгизак ўғил Ҳасан ва Ҳусан воқеа жойида ҳалок бўлди.
Судда судланувчи тўйда спиртли ичимлик истеъмол қилганини ва дўсти билан уйига кетаётганини тан олди. У ўз айбига иқрор бўлди ва ҳалок бўлган болаларнинг ота-онасидан кечирим сўради.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди, 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олинган. Жиноят ишлари бўйича Хива тумани судида ҳайдовчи узил-кесил 3 йилга транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилинди