Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 20 март куни икки мактаб ўқувчиси ўртасидаги жанжал оқибатида улардан бири ҳалок бўлди, деб хабар берди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.
Воқеа соат 23:30 атрофида содир бўлган. 9-синф ўқувчиси М. Д. (2008 йилда туғилган) 2006 йилда туғилган О. А. билан жанжаллашиб қолган. Иккинчиси олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «э» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
