Тошкент вилоятида кучли шамол туфайли 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясидан узилди

O‘zbekiston

Кучли шамол туфайли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида айрим электр узатиш тармоқлари узилиб қолди. Натижада 12 минг 550 истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари электр энергиясисиз қолди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясиз қолди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотларига кўра, соат 09:33 да Тошкент шаҳрида кучли шамол оқибатида 110 кВли «Л-К-Д» электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчган.

Бунинг оқибатида Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида яшовчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

«Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-квартал Хирмонтепа маҳалласида катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури узилган.



Айни пайтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.