Боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.
Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.
«Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари суст», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.
Дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.