«Суякка ёпишган тери»: Термиз ҳайвонот боғидаги айиқларнинг қайғули ҳолати томошабинларни ғазаблантирди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Термиз ҳайвонот боғида бир нечта айиқлар аянчли аҳволда сақланаётгани акс этган видео тарқалди, кадрларда ҳайвонларнинг кучли озиб кетгани акс этган.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги оч айиқлар ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилардан овқат сўраган видео тарқалди. Кадрларда ҳайвонларнинг жуда ҳам озиб кетгани кўриниб турибди.



Бироқ қафасда овқат солинган идишлар йўқ. Ҳайвонот боғи Термиз шаҳрида жойлашган. Ташриф буюрувчилар масъул идоралардан ҳайвонот боғини ёпиш ва унинг раҳбариятини жавобгарликка тортишни сўрашган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.