Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун «ижтимоий такси» лойиҳаси ишга туширилади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун «ижтимоий такси» синов лойиҳасини ишга туширади.
Тошкент ва Сирдарёда ногиронлиги бўлган шахслар учун «ижтимоий такси» лойиҳаси йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати.
Лойиҳани амалга ошириш учун агентлик йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи манфаатдор юридик шахсларни тегишли масалаларни муҳокама қилишга таклиф қилади.
Муҳокамада буюртма қабул қилиш, ногиронлиги бўлган шахсни кутиб олиш, ногиронлиги бўлган шахсни жойлашган жойидан белгиланган жойга олиб боришда ёрдам бериш (ҳамроҳлик қилувчи шахс бўлмаганда), шунингдек, автомобилга(дан) чиқариш/тушириш (зарур ҳолларда), ногиронлар аравачаси ва бошқа юкларни (зарур ҳолларда) ортиш/тушириш, ногиронлиги бўлган шахс ва ҳамроҳлик қилувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) белгиланган жойга бориши ва бошқа ҳолатлар кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, тўлов олинмайдиган (бепул) максимал кутиш вақтини аниқлаш ва манзиллар рўйхатига мувофиқ маршрутни кузатиш масалаларини ҳал қилиш керак.
Агар сафар бекор қилинса, диспетчерлик хизматини хабардор қилиш керак бўлади.

«Ижтимоий такси»да ҳаракатланишнинг асосий қулайликлари
- ёлғиз ёки ҳамроҳ билан манзилга етиб олиш мумкин;
- транспорт воситалари йўловчиларга қулайлик яратиш учун зарур техник воситалар билан жиҳозланади: ногиронлар аравачалари учун кўтарма йўлаклар, маҳкамлагичлар, айланувчи ўриндиқлар;
- автомобиллар ўзига хос хусусиятларга эга: уларда «Ижтимоий такси» ёзуви бор ва диспетчерлик хизматининг телефон рақами кўрсатилган;
- саёҳатлар сони чекланмаган;
- ариза олдиндан, яхшиси икки-уч кун олдин топширилиши керак;
- битта сафарнинг минимал давомийлиги 30 дақиқа.