Бухорода милиция ходимини калтаклаган шахс 3,5 йилга қаттиқ тартибдаги колонияга ҳукм қилинди
Бухоро вилояти Қоракўл туманида милиция ходимини калтаклаган ва ҳақорат қилган, муқаддам судланган шахс 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
«Взгляд.uz» милиция ходимини калтаклаш ва ҳақорат қилиш бўйича жиноий иш материалларини ўрганди.
Маълумотларга кўра, воқеа 2023 йил 2 сентябрь куни кечаси соат 01:20 ларда «Чекирчи» миттитуманида кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида икки эркак ва бир аёл маст ҳолатда мусиқани баландлатиб, уйнинг бошқа яшовчиларига тинчлик бермаслиги ортидан юз берган.
Ички ишлар органларига келиб тушган мурожаат юзасидан зудлик билан чора кўрилган, воқеа жойига 4 нафар ички ишлар ходими етиб келган. Спиртли ичимлик ичган аёл ички ишлар ходимларини беҳаё сўзлар билан ҳақоратлай бошлаган. Унинг шериклари ҳам ўз хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, ҳақорат қилган.
Эркаклардан бири баланд овозда ички ишлар ходимларига жим туришни буюрган. У қўлига шиша идиш олиб, уни ерга уриб синдирган ва ички ишлар ходимларидан бирига яқинлашган.
Ходим эркакни тинчлантиришга ҳаракат қилган, аммо шунга қарамай, у ички ишлар ходимига ҳужум қилган, эркак уни тепган ва беҳаё сўзлар билан ҳақоратлаган. Бошқа ходимлар тезда жавоб қайтарган ва маст ҳолатдаги фуқарони ушлаб, қўлларини боғлаб, ҳушёрлик пунктига олиб кетишган. Икки маст эркак ва аёл йўлда ҳам ходимларни ҳақорат қилишда давом этган.
Суд жараёни жорий йилда бўлиб ўтди. Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлиб, маст ҳолда ўз қилмишларини билмай содир этганини маълум қилди. Бироқ маълум бўлишича, у умрининг 39 йили давомида турли вақтларда колонияларда Жиноят кодексининг турли моддалари билан жазони ўтаган.
Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш), 140-моддаси 3-қисми «а» банди (Ҳақорат қилиш) билан судланди. Унга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, фуқаро жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

«Агар бу ердан кетмасанг, томиримни кесиб ташлайман, сен бунинг учун жавоб берасан», — деб бақирган у.