Ангренда ИИБ терговчиси гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланиб қўлга олинди
Дастлабки тергов жараёнида жиноят қидирув органи ходими гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида шериги билан бирга сақлагани аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, милиция ходими ва унинг шериги қўлга олинди.
2024 йил 3 март ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан Ангрен шаҳрида «Қорадори-24» тадбири ўтказилган.. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.
Тадбирда Ангрен шаҳар ИИБ ТҚҲ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Р.Ю. бошқарувида бўлган Cобалт машинаси кўздан кечирилганда 4 дона қоғоз ўрамда бўлган гиёҳванд моддага ўхшаш сақичсимон модда топилган.
2024 йил 4 апрель куни ўтказилган суд-кимёвий экспертизаси хулосасида ушбу модда гашиш гиёҳванд моддаси экани аниқланган. Дастлабки суриштирувда тезкор вакил шериги фуқаро Ш.Ж. билан гиёҳванд моддани сотиш учун сақлаб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Р.Ю. ва фуқаро Ш.Ж.га нисбатан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси, 3 қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор ходим ва унинг шеригига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Бундай жиноятни содир этганлик учун 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.