«Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йилги биринчи мавсуми ғолиблари расман эълон қилинди. Жорий мавсум учун туман (шаҳар) бюджетларидан 3,39 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилги «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми лойиҳалари бўйича овоз бериш 16 март куни бошланган.

Жорий мавсумда республика бўйича жами 35575 та таклиф тушди, шундан 2270 таси ғолиб деб топилди.

Мавсумда лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 триллион 39 миллиард сўм йўналтирилади. Ҳар бир лойиҳанинг энг катта қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.

Лойиҳа ғолиблари рўйхати билан веб-сайтда танишиш мумкин. Бундан ташқари, ғолибларга SMS-хабар юборилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.