8 апрель, душанба куни «Метровагонмаш» (Россия) заводида ишлаб чиқарилган иккита янги тўрт вагонли метро поезди Тошкентга келтирилди, деб хабар бермоқда пойтахт метрополитени матбуот хизмати.
8-10 кун ичида поездлар техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўналишлардаги вақт оралиғини янада қисқартириш мақсадида йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун йўналишларга қўйиб юборилади.
Ушбу режалаштирилган ишлар натижасида метрополитен вагонлар паркини янгилаш ва белгиланган вақт оралиқларини янада қисқартириш режалаштирилган.
Февраль ойида Тошкент метрополитенига Россиядан учта янги поезд келгани ҳақида хабар берилганди. Жорий йил охиригача метрополитен яна 6 та поездни қабул қилишни кутмоқда, яъни жами 11 та поезд ёки 44 та вагон етказилиши керак.
Тошкент метрополитени иккита янги поезд билан тўлдирилди
Россиянинг «Метровагонмаш» компаниясининг яна иккита янги метро поезди Тошкентга етиб келди. 8-10 кун ичида поездлар техник синовдан ўтказилади ва шундан сўнг улар йўловчиларга хизмат кўрсатишга тайёр бўлади.