Тошкентда ҳайит намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади (рўйхат)
Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида масжидлар яқинида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. 10 апрель куни соат 00:00 дан 07:30 га қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади. Қулайлик ва хавфсизлиги учун 12 минг ходим жалб қилинади.
Рамазон Ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида масжидлар яқинида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади, деди ЙҲХХ матбуот котиби Музифа Султонова.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон ойининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, мусулмонлар мамлакат бўйлаб 2 мингдан ортиқ масжидда бомдод намозини ўқиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини ўқиш мақсадида хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани:
Шайхонтоҳур тумани:
Чилонзор тумани:
Учтепа тумани:
Юнусобод тумани:
Яккасарой тумани:
Яшнобод тумани:
Миробод тумани:
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон ойининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, мусулмонлар мамлакат бўйлаб 2 мингдан ортиқ масжидда бомдод намозини ўқиши кутилмоқда.
«Уларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар органларининг 12 минг нафар ходими, шунингдек, Миллий гвардия, Қуролли кучлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5,3 минг нафардан ортиқ ходимлари жалб этилади», — дейилади хабарда.
Ҳайит намозини ўқиш мақсадида хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани:
- «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача;
Бектемир тумани; - «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси – Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;
Олмазор тумани; - «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
- «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
- «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
- «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;
- «Кўх ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
- «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;
- «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
- «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача;
- «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда.
Учтепа тумани:
- «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;
- «Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
- «Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
- «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
- «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
- «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача;
- «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси – Имом Бухорий – Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон – Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
- «Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.