15 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Сергели суди Тошкент аэропортида жамоат тартибини бузганликда айбланиб, қўлга олинган шахсга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га Тошкент аэропорти қўриқлаш бошқармасидаги манба маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 3 апрель куни Москва–Тошкент йўналишида учаётган эркак маст ҳолда жамоат тартибини бузган, йўловчилар ва аэропорт ходимларини ҳақоратлаган. Айбланувчи муқаддам бир неча марта судланган.
Суд фуқаро В.В.ни Жиноят кодексининг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддалари (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топиб, беш сутка муддатга қамоқ жазосини тайинлади.