16 апрель куни Камчатка ўлкаси губернатори Владимир Солодов патент асосида ишлаётган мигрантларга бутун минтақа бўйлаб таксида ишлашни тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон)дан келган хорижликлар Камчаткадаги такси компанияларида ишлаши мумкин бўлади.
Аниқлик киритилишича, камчаткалик тадбиркорларга чет эллик ишчилар сонини қонунда белгиланган меъёрга етказиш учун вақт берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрь ойида Россия Давлат Думасига чет эл фуқароларининг мамлакат бўйлаб мактабларда, фармацевтика, давлат тиббиёт муассасаларида ишлаши, такси ва юк ташишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилган эди.
Илгари айрим ҳудудларда мигрантлар меҳнатига чекловлар Челябинск, Магадан, Калининград, Тула, Новосибирск, Тюмень, Калуга вилоятларида, шунингдек, Ханти-Мансилар мухтор округи – Югра ва Саха Республикасида қабул қилинган эди. Новгород вилояти чеклов жорий этилган 10-ҳудуд бўлди.