Самарқандда Cobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтаётган қизни уриб юборди. Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон кўчасида содир бўлган.

Қайд этилишича, Cobalt ҳайдовчиси йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизни уриб юборган.

Мактаб ўқувчиси маҳаллий тиббиёт муассасасига ётқизилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.