ЕТТБ Ўзбекистонга Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун $238 млн кредит ажратади

O‘zbekiston

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автойўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё орқали кўприк қуриш учун 238 млн долларгача кредит ажратади. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.

Бу стратегик муҳим йўл Урганчни Қозоғистонга А380 йўли билан боғловчи транспорт тармоғининг бир қисми ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигининг 2-йўлаги ҳисобланади.

Қайд этилишича, қурилиш ишлари якунлангач, ҳозирги ИИ тоифадаги бир полосали йўл биринчи тоифадаги икки қаторли автомобиль йўлига айланади. Шунингдек, банк маблағлари 4П156 йўли бўйлаб ёрдамчи инфратузилмани модернизация қилишга ёрдам беради. Лойиҳа янги йўлнинг ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада оширади ва шу орқали Хоразм вилоятида савдо ва туризмни рағбатлантиради.

«Биз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз, чунки у Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги стратегик мақсадларимизга жавоб беради. Бу, шунингдек, Европа Иттифоқининг Глобал Гатеwай ташаббуси билан қамраб олинган глобал транспорт ва логистика инфратузилмаси ечимларининг бир қисмидир», — деди ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо.

Маълумот учун, 2024 йил январ ойида Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ-Марказий Осиё транспорт соҳаси инвесторлари форумида ЕТТБ келгуси икки-уч йил ичида Транскаспий йўлаги инфратузилмаси ва тегишли транспорт ечимларига 1,5 миллиард евро сармоя киритишга тайёрлигини билдирганди.

Ўзбекистон кетма-кет тўртинчи йилдирки Марказий Осиёда ЕТТБ молиялаштириш бўйича етакчи олувчи ҳисобланади. Бугунги кунга қадар ЕТТБ бутун мамлакат бўйлаб 151 та лойиҳага 4,42 миллиард еврога яқин сармоя киритди, бу маблағнинг асосий қисми хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.