Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди

O‘zbekiston

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 3, 4, 5 май кунлари Afrosiyob электропоездининг Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб қўшимча қатнови йўлга қўйилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, 3, 4 ва 5 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Поездлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳаракатланади:

775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши.

  • Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.

776-сонли «Тошкент — ​​Самарқанд» йўналиши.

  • Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақамига қўнғироқ қилиб, маҳаллий темир йўл кассалари ва маълумот пунктларидан олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл кассаларида, балки электрон шаклда ҳам сотиб олиш мумкин.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.