Россиянинг Саратов вилоятида 2 млрд сўмни кредитга олиб, мамлакатдан қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради «СарИнформ».
Маълумотларга кўра, эркак бир неча йил аввал Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхонасини бошқарган. 2021 йил июнь ойида сигир сотиб олиш учун 2 миллиард сўм кредит олиб, кейин Россияга қочиб кетган.
Қарздор фуқаро халқаро қидирувга берилган. У 2024 йилнинг февралида Саратов вилояти ва Қозоғистон чегарасида қўлга олинган.
Гумонланувчи ҳозирда ҳибсда ва тез орада ватанига экстрадиция қилинади.