Тошкентда икки автомобиль бир вақтнинг ўзида йўлда ётган эркакни босиб кетди, бироқ уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмади

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида микроавтобус ва Cobalt йўлда ётган эркакни босиб кетди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Фото: иллюстративное

Тошкентда бир вақтнинг ўзида иккита автомобиль йўлда ётган эркакни босиб кетди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 4 май куни тахминан соат 20:40 да содир бўлган. Микроавтобус ва Cobalt ҳайдовчиси йўл бўйида ётган эркакни босиб кетган.

ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Тергов давомида содир бўлган барча фактлар аниқланиб, қонуний қарор қабул қилинади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.