Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди.

7 май куни соат 11:25 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Мухтор Ашрафий кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Соат 11:30 да воқеа жойига ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб келди. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва ўлим ҳолатлари қайд этилмаган, дейилади хабарда.