Тошкентда самолёт бортида маст ҳолда муштлашув содир этган россиялик қўлга олинди — видео

O‘zbekiston

Москва–Тошкент рейси бўйича учаётган йўловчи самолёт бортида маст ҳолда муштлашган. Россия фуқароси аэропортга етиб келгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди. У 3 суткага ҳибсга олинди.

Тошкент халқаро аэропортида Минск–Тошкент йўналиши бўйича учаётган йўловчи маст ҳолда жанжал келтириб чиқаргани учун қўлга олинди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га аэропорт хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, эркак маст ҳолатда бўлган. У самолёт бортида жамоат тартибини бузган.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди эркакни Жиноят кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддалари (ички ишлар ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бўйича айбдор деб топиб, 3 суткага қамоққа олишга ҳукм қилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.