Тошкентда нотаниш қизга шилқимлик қилиб, унга тегинган йигит 10 суткага қамалди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 11 май куни йигит нотаниш қизга шилқимлик қилиб, танасининг турли жойларига тегизди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келганидан кейин у талабни бажаришдан ҳам бош тортган. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, унга 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Фото: Ситуативное

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 11 май куни соат 13:00 атрофида 16-мавзеда жойлашган турар-жой биноси олдида фуқаро В.Р ўзи танимаган фуқаро Г.И.ни ушлаб, унинг турли жойларига тегинишни бошлаган.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига етиб келгандан сўнг фуқаро В.Р. уларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган.

13 май куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди нотаниш қизга нисбатан зўравонлик ишлатган 25 ёшли фуқаро В.Р.га нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди.

Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси 1- қисми (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) ва 194-моддасида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) айбдор деб топиб, 10 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.