«Тошкент — Москва» йўналишидаги самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли ортига бурилди. Бу ҳақда «Tashkent Sky News» Telegram канали хабар берди.
HY-613 йўловчи рейси экипажи бортдаги йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қайтишга қарор қилди.
Самолёт қўнгандан сўнг экипаж рампага тез ёрдам машинасини сўраган.
Uzbekistan Airways матбуот хизмати «Взгляд.uz» сайти сўровига жавобан Тожикистон фуқароси бўлган йўловчи эпилептик тутқаноқ касаллигига чалингани ва рейсдан олиб ташланганини маълум қилди.
«Самолёт ҳозирда парвозга тайёрланмоқда», — дейилади компания хабарида.