Ижтимоий тармоқларда тўхтаб турган машинага баландликдан қулаган ўсмирнинг видеоси тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, воқеа 14 май куни Урганч (Хоразм вилояти) шаҳрида содир бўлган. Вояга етмаган бола (2007 йилда туғилган) кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан машина устига қулаб тушди.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Урганч прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.