Тошкентда вилоятга қатновчи автобуси ҳайдовчиси одамларни багажда олиб кетди

O‘zbekiston

Чилонзор туманидаги «Эркин» постида вилоят автобуси багажида фарзанди билан кетаётган аёлни олиб кетаётган эди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида багаж хонасида одамларни олиб кетаётган вилоят автобуси ҳайдовчиси жаримага тортилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати «Взгляд.уз»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса «Эркин» назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган. Транспорт вазирлиги инспекторлари багажида болали онани олиб кетаётган «Ўзавтотранс» АК компаниясига қарашли ҳудудий автобусни тўхтатди.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 145-моддаси 2-қисми (йўловчиларни чиптасиз ташиш) билан баённома тузилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.