Поп туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи муқаддам судланган шахс ашёвий далил билан қўлга олинди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ.
У қалбаки 2700 долларни 1400 долларга сотаётганида ушланган. Шундан сўнг қўлга олинган шахснинг автомобили кўздан кечирилган. Холислар иштирокида автомашинадан умумий қиймати 1000 доллар бўлган 100 доллар, шунингдек, фуқаронинг ёнидан 200 доллар топилган.
Қайд этилишича, текшириш учун олинган қалбаки купюралар оддий босмахонада тайёрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.