Самарқандда 70 ёшли нафақахўр машинада 8 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди

O‘zbekiston

Самарқанд вилояти Нарпай туманида кекса эркак маст ҳолатда 2-синф ўқувчисини пиёдалар ўтиш жойида уриб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилоятида маст ҳолатда пенционер ўқувчи қизни уриб юборди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, воқеа Нарпай туманида содир бўлган. Кекса эркак маст ҳолда пиёдалар ўтиш жойида 2-синф ўқувчисини уриб юборди.

Илгари автоҳалокат содир этган ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бир неча бор маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун аллақачон олиб қўйилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.