Тошкентнинг Чилонзор туманидаги болалар майдончасида дарахт қулаб тушди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги болалар майдончаларидан бирига дарахт қулагани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳокимлик воқеа юзасидан изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 2-кварталида ўйин майдончаларидан бирига дарахт қулаб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими вакилларининг сўзларига кўра, дарахт ёғингарчилик, шамол ва бошқа табиий омиллар таъсирида шикастланиб, қулаб тушган.

«Дарахт қулаши оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Воқеа жойига туман ободонлаштириш бўлими ходимлари етиб келган ва ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Ушбу воқеадан кейин мутахассислар ҳудуддаги дарахтларни текширишга киришган. Маъмурият аҳолидан хавфли дарахтлар ҳақида Телеграм ботига хабар беришни сўради.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.