Қорақалпоғистонда Matiz ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини калтаклади

O‘zbekiston

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Matiz ҳайдовчиси уни тўхтатган ЙПХ инспекторини калтаклади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Қорақалпоғистонда ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини калтаклади, деб хабар бермоқда республика ИИВ матбуот хизмати.

Ҳодиса 21 май куни Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Матиз ҳайдовчиси инспекторни «Сен нимага менинг олдимга чиқасан?» деб калтаклаган.

«Ҳайдовчи жамиятда хулқ-атвор қоидаларига бепарволик қилиб, хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, инспекторга тан жароҳати етказган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 277-моддаси 3-қисми «д» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.