Қонунга мувофиқ, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга 2024 йил 1 июндан бошлаб ҳар бир иш билан таъминланган шахс учун 500 минг сўм миқдорида ойлик субсидия тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати эслатди.
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган б юджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.
Бунда:
субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.
Эслатиб ўтамиз, муҳожирлар Россияда ксенофобия ва чексиз полиция текширувлари туфайли кафе ва ресторанларни ёпмоқда. «Настоящее время» нашрининг ёзишича, Москвада кафе ва ресторанларнинг қарийб 75 фоизи ёпилган.