«Кўксарой» қароргоҳида Россия президентини кутиб олиш маросими бошланди

O‘zbekiston

«Кўксарой» қароргоҳида Владимир Путинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали қисмдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, «Кўксарой» қароргоҳи олдига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби давлат раҳбарлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг шахсий муносабатлари жуда яхши даражада эканини айтганди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.