Олдинда кетаётган Damasʼни қувиб ўтмоқчи бўлган Lacetti ҳайдовчиси қарши йўлга чиқиб кетган ва Onix русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ «Взгляд.uz»га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ кеча, 9 июнь куни тахминан соат 15:00 да Навбаҳор–Нурота йўлида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида бир оиланинг 5 аъзоси, яъни Onixʼда ҳаракатланган 36 ёшли эркак, унинг онаси, рафиқаси, икки фарзанди: икки ёшли ўғли ва 2 ойлик ўғли ҳалок бўлган. ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси ҳам вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.